Шу билан бирга, дунёдаги топ-300 таликдаги олийгоҳлар билан қўшма таълим дастурлари асосида магистратура босқичида таҳсил олаётган талаба-қизларнинг контракт тўловлари ҳам давлат томонидан қоплаб берилади.

Хотин-қизларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш мақсадида эса ҳар йили камида 10 та йўналиш бўйича стартап танловлари ўтказилади. Ҳар бир йўналиш ғолибига Инновация жамғармасидан 500 миллион сўмгача грант ажратилади.

Шунингдек, мактабнинг 11-синфини битириб, давлат техникумларига ўқишга кирган қизларни касбга ўқитиш тўлиқ давлат гранти асосида амалга оширилади.