Ташаббус доирасида қуйидаги йўналишларга устувор аҳамият берилади:

  • йўл ҳаракатини ташкил этиш бўйича лойиҳа ечимларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш;
  • жамоат транспортига устуворлик бериш ва тегишли инфратузилмани яратиш;
  • кўча-йўл тармоғи бўйлаб реклама конструкциялари ва бошқа ташувчиларни ўрнатишни тартибга солиш ҳамда назорат қилиш;
  • автомобил йўллари бўйида жойлашган мавжуд савдо шохобчаларини оптималлаштириш ва улар бўйича тартибли ечимлар ишлаб чиқиш;
  • светофор объектлари ва йўл белгиларини ўрнатиш, модернизация қилиш ва янгилаш;
  • йўл ҳаракатини ташкил этишнинг тасдиқланган схемалари асосида йўл чизиқларини такомиллаштириш;
  • бекат мажмуаларини янгилаш ва алмаштириш;
  • кўча-йўл тармоғида чуқурча ва карта усулида таъмирлаш ишларини олиб бориш;
  • автотураргоҳ майдонини ривожлантириш ва тартибга солиш.

Маълум қилинишича, амалий ишлар пойтахтда ҳаракат оқими энг юқори бўлган йўл участкалари аниқлангандан сўнг босқичма-босқич йўлга қўйилади.