Маълум қилинишича, фуқаро А.И. фуқаро Ш.Б.га 48 600 АҚШ долларини 600 млн сўмга сотган вақтида ушланган. Тезкор тадбир давомида 49 900 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, иш бўйича тегишли тартибда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, тергов жараёнида ҳодисанинг барча ҳолатлари, шунингдек, маблағларнинг келиб чиқиши ва ноқонуний валюта операциясига алоқадор бошқа шахслар мавжудлиги масаласи ҳам ўрганилмоқда.











