Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғиждувон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “M.A.” МЧЖ автомактаби раҳбари фуқаролар Д.Р. ва С.Р.нинг ишончига киргани маълум бўлди.
У, уларнинг фарзандларига “В, С” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўқиганлиги тўғрисида имтиҳон варақаси ва гувоҳнома тайёрлаб бериши эвазига 16 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Қайд этилишича, мазкур маблағнинг 6 млн сўм қисми қайтарилгани процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.











