«Яқинда тарнувлик бир фуқаро ҳайдовчилик гувоҳномаси учун назарий имтиҳонни муваффақиятли топширди. У бутун Полша бўйича ўзига хос антирекорд ўрнатди, чунки ундан олдинги 138 уриниш муваффақиятсиз якунланганди», — дея маълум қилган Малополска йўл ҳаракати маркази вакили.

Унинг аниқлик киритишича, номзод назарий имтиҳонни тўққиз йил давомида топширишга ҳаракат қилган. Муаффақиятсизликнинг асосий сабабларидан бири сифатида у тайёргарлик кўрган материалларнинг тўлиқ бўлмагани келтириляпти.

«Бу эркак биринчи марта имтиҳонга 2017 йилда келган ва кейинги тўққиз йил давомида уни мунтазам қайта топшириб келди. Аниқланишича, у узоқ вақт давомида барча саволларни ўз ичига олмаган тестларнинг демо-версияси асосида тайёргарлик кўрган», дея қўшимча қилган РИА Новости суҳбатдоши.

Ҳайдовчиликка номзод имтиҳон дастурининг барча саволларни ўз ичига олган тўлиқ версиясига эга бўлгач, натижалари сезиларли даражада яхшиланган ва охир-оқибат назарий имтиҳондан муваффақиятли ўтди. Шундан сўнг у амалий имтиҳонга ёзилган ва тайёргарликни бошлаган.