Президентининг “Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳри бошқарув тузилмасига муҳим ўзгартиришлар киритилди.  

Қарорга кўра, Уй-жой коммунал хўжалиги бўлинмаларидаги бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони доирасида Тошкент шаҳри ҳокими ўринбосари — Уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи лавозими киритилди.

Ушбу янги лавозим эгасига мазкур қарорга мувофиқ бош муҳандисларга берилган барча ҳуқуқ ва ваколатлар татбиқ этилади.

Янги раҳбарлик штати пойтахтдаги кўп квартирали уйларни эксплуатация қилиш, муҳандислик тармоқларини таъмирлаш ва аҳолига кўрсатиладиган коммунал хизматлар сифатини назорат қилиш учун шахсан масъул ҳисобланади.