Япон ихтирочиси Сюмпэй Ямадзаки — бир инсон номига рўйхатдан ўтказилган патентлар сони бўйича жаҳон рекордчиси: 20 мингдан ортиқ. 2025 йилда унинг бу ютуғи «Гиннес рекордлар китоби» томонидан қайд этилди.
Ямадзакининг ишланмалари, аввало, яримўтказгичлар, дисплейлар ва аналог сунъий интеллект технологияларига тааллуқли. Унинг патентлари турли мамлакатларда — жумладан Япония, АҚШ, Жанубий Корея, Хитой ва Германияда рўйхатдан ўтказилган.
Киа Силвербрук — австралиялик мустақил ихтирочи. Патент ҳужжатлари бўйича халқаро INPADOC базасида унга 9,8 мингдан ортиқ патент ва патент аризалари тўғри келади. Унинг ихтиролари, хусусан, саноат автоматлаштириши, суюқ кристалли дисплейлар ва генетик таҳлил билан боғлиқ.

Сяося Чжан — инфографикага киритилган ягона аёл. Унинг асосий ихтисослиги — симсиз алоқа тизимлари, жумладан 5G технологиялари. Шунингдек, у «нарсалар интернети» (IoT) йўналиши билан ҳам шуғулланади.
Томас Эдисон инфографикага кирган бошқа тадқиқотчиларга нисбатан патентлар сони бўйича ортда қолган. Бироқ унинг ютуқлари замонавий муҳандислик ва илм-фан учун мустаҳкам пойдевор қўйган. Унинг энг машҳур ихтиролари қаторида фонограф ва электр қиздирма чироғининг илк тижорат жиҳатдан муваффақиятли вариантларидан бири бор.
Инфографика муаллифлари «Википедия» ва «Гиннес рекордлар китоби» маълумотларидан фойдаланган. Ихтирочиларнинг патентлари сони таснифлаш усулларига қараб фарқ қилиши ва вақт ўтиши билан ўзгариб бориши мумкин.











