«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизмати зарурат бўлмаганда шахсий автомобилларда, айниқса қишга мўлжалланган шиналарга эга бўлмаган транспорт воситаларида ҳаракатланмасликни, тезлик талабларига қатъий амал қилишни ҳамда тирбандликлар олдини олиш мақсадида жамоат транспортларидан фойдаланишни тавсия этди. Пиёдалардан эса йўлни кесиб ўтишда ўта ҳушёр бўлиш сўралди.
Шунингдек, ноқулай об-ҳаво шароити сабаб айрим автобус йўналишларида қатнов ва оралиқ интервал вақтларининг белгиланган вақтлардан ортиши ҳолатлари юзага келиши мумкинлиги маълум қилинди.











