Маълум қилинишича, Президентнинг тегишли фармонига мувофиқ, 2025 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Бизнес-омбудсманни хабардор этиш тартибида амалга оширилади.

“Шу билан бирга, текшириладиган тадбиркорлик субъекти аниқ бўлмаган ҳолатларда, шунингдек, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлигига, давлат манфаатларига ёки атроф-муҳитга зарар етказиш хавфининг тезкор олдини олиш ёки бартараф этиш мақсадида ўтказиладиган текширувлар текширув бошланганидан сўнг 24 соат ичида «Ягона давлат назорати» ахборот тизими орқали Бизнес-омбудсманни хабардор қилиш шарти билан амалга оширилиши белгиланган.

Бизнес-омбудсман текширувларни келишмайди, балки уларнинг қонунийлигини мониторинг қилади”, дейилади изоҳда.