Киритилган ўзгартиришларга кўра, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спортни ривожлантириш, шунингдек “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасидаги тадбирларни молиялаштириш учун қўшимча маблағлар ажратилади.
Шу билан бирга, кўп квартирали уй-жойлар ва ижтимоий соҳа муассасаларида энергия самарадорлигини яхшилаш билан боғлиқ тадбирлар ҳам қўшимча молиялаштирилади.
Қонун доирасида, шунингдек, давлат мақсадли жамғармаларининг даромадлари ва харажатлари кўрсаткичларига ўзгартишлар киритилиши белгиланган.
Бундан ташқари, бюджет маблағларидан фойдаланишда мақсадлилик ва самарадорликни ошириш, бюджет интизомини мустаҳкамлаш мақсадида айрим маблағларни мақбуллаштириш ва уларни қўшимча харажатларга йўналтириш чоралари ҳам кўзда тутилди.











