Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизматига кўра, жорий йилнинг 3 декабр куни соат 11:20 ларда Миробод туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Маълумотларга кўра, Янги замон – Эски Саракўл кўчалари чорраҳасида Chery русумли автомашина ҳайдовчиси тартибга солинган пиёдалар йўлагидан ўтаётган пиёдани уриб юборган.
ЙТҲ натижасида пиёдага шифокорлар томонидан жойида биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати барча ҳайдовчи ва пиёдалардан йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиш, айниқса, чорраҳалар ва пиёдалар ўтиш жойларида янада эҳтиёткор бўлишни сўрамоқда.











