Kun.uz Сирдарё туман солиқ инспекцияси бошлиғи Тоҳир Элмуродов қўл остидаги ходимларни ўта қўпол гаплар билан ҳақоратлагани акс этган видеони эълон қилганди. Сирдарё вилояти солиқ бошқармаси ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
«Мазкур ҳолат Сирдарё вилояти солиқ бошқармаси раҳбарияти томонидан назоратга олиниб, ўрганиш ишлари олиб бориляпти. Дастлабки ўрганишлар давомида мазкур ҳолат 2024 йилда содир бўлгани аниқланди.
Ҳозирда ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда. Ўрганиш якуни бўйича қўшимча маълумотлар жамоатчиликка белгиланган тартибда тақдим этилади», дейилади расмий муносабатда.











