Фуқаролар мурожаати “112” қисқа рақами орқали қабул қилинганидан сўнг, ёнғин-қутқарув кучлари воқеа жойига етиб бориб, юк автомобилидаги ёнғинни ўчирган.
Маълумотларга кўра, транспорт воситасининг салон қисми, юкхонаси ва юк хонасининг ички қисмидаги турли буюмлар ёниб кетган.
Ҳодиса натижасида куйиш ёки тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади. Ёнғин келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори ўрганилмоқда.











