Қўмитага мурожаатдан кейин ўрганишларда ҳисобга олиш ускунаси тармоқ корхонаси томонидан ўрнатилганига қарамай, ундаги иккиламчи занжирлар алмашиб улангани аниқланди. Шу билан бирга, ҳисоблагичга тўғри уланган субистеъмолчи кўрсаткичлари ҳам ҳисоб-китобдан чегирилмаган. Техник хатолик масаласи янги таҳрирдаги электрдан фойдаланиш қоидаларида назарда тутилган бўлса-да, эски қоидаларда қайд этилмаган.

Қонунчиликка кўра, “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 18-моддаси устун мавқедан суиистеъмол қилиш — жумладан ортиқча ҳақ ундиришни тақиқлайди. Шу асосда ҳудудий бошқарма иш қўзғатиб, қуйидаги чораларни белгилади:

  • истеъмолчига 1,097 млрд сўмни қайта ҳисоб-китоб қилиш;
  • аниқланган қонунбузарликни бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик;
  • таъминотчининг қоидаларга риоясига баҳо бериш учун ҳужжатларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга юбориш.

Махсус комиссия қарори ва кўрсатмасидан норози бўлган томон қўмитанинг апелляция кенгашига ёки судга мурожаат қилиши мумкинлиги айтилади.