21 июл куни соат 04:30 атрофида А-373 автомобил йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида, Тошкент–Водий йўналишида ҳаракатланаётган Isuzu русумли юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида машина йўлнинг хандақ қисмига тушиб кетди.

Ҳодиса ҳақидаги хабар «Қамчиқ» махсус қутқарув бошқармасига келиб тушгач, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб борди.

Қутқарувчилар махсус техникалар ёрдамида юк автомобилини хандақдан чиқариб, хавфсиз ҳудудга олиб ўтди.

ФВВ маълум қилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар қайд этилмаган.