Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, Самарқанд Конгресс марказида ўтган концертда дунё саҳналарида танилган дирижёр ва скрипкачи, маэстро Владимир Спиваков ҳамда француз пианиночиси Элен Мерсен иштирок этди.

Тадбир ЮНЕСКО миллий комиссияларининг 12-минтақалараро йиғилиши доирасида ташкил этилиб, меҳмонлар ва санъат ихлосмандларига юксак кайфият улашди.
Томошабинлар маҳорат билан ижро этилган асарлардан завқ олди, концерт якунида ижрочилар узоқ олқишлар билан кузатиб қўйилди. Тадбир халқаро маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, мусиқий санъат орқали дўстлик ва ўзаро англашув руҳини тарғиб этишга хизмат қилди.




















