Олий мартабали меҳмонни Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон бош вазири А.Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди. Ташриф дастури доирасида Самарқанд шаҳрида юқори даражада учрашув ва музокаралар ўтказилиб, икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболлари муҳокама этилади.

Шунингдек, Пeтер Пеллегрини Самарқандда бўлиб ўтаётган ЮНЕСКО бош конференциясининг 43-сессияси тадбирларида фахрий меҳмон сифатида иштирок этади. Ташриф икки давлат ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва гуманитар алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.














