Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева “Zakovat-Gambit” шахмат мусобақаси ғолибларини табриклади.
Бу йилги тўртинчи турнирда 2210 нафар шахматчи иштирок этди, шундан 286 нафари – аёл-қизлар.

“Биз ғояларимизга ишончсизлик билдирилган даврдан то халқаро эътирофга эришиш ва шахматчиларимиз билан фахрланишгача бўлган йўлни биргаликда босиб ўтдик.
Мен айниқса қизларимизнинг ғалабаларидан бениҳоя хурсандман, шу ўринда барча қатнашчиларга омад, энг асосийси, ўзларига ишонишларини тилаб қоламан!” – дея ёзди Мирзиёева Telegram-каналида.














