2025 йил 21 октябрдаги президент фармонига мувофиқ, туман ва шаҳар ҳокимликлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.

Фармонга кўра, ҳокимликларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • “Аҳоли ва тадбиркорлар манфаатларига хизмат қилиш” тамойилини ҳаётга тўлиқ жорий этиш мақсадида ҳокимликларни аҳоли ва тадбиркорларга комплекс хизмат кўрсатувчи замонавий тузилмага айлантириш;
  • маҳаллий аҳамиятга эга масалаларни мустақил ҳал этишда ҳокимликларнинг маъмурий ваколатларини кенгайтириш;
  • ҳудудий ривожланишга оид устувор вазифалар ва масъулият доирасини аниқ белгилаш.

2026 йил 1 январдан тажриба-синов тариқасида “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақомидаги 33 та туман ва Сурхондарё вилоятининг қолган барча туман ва шаҳар ҳокимликлари тузилмасига ўтказилади.

Тажриба-синов даврида:

  • ҳокимлар республика ижро этувчи органларнинг туман ва шаҳар бўлинмалари фаолияти устидан бевосита раҳбарлик қилади;
  • ҳоким ўринбосарларининг сони Сурхондарё вилоятида 6 нафар, бошқа туман ва шаҳарларда 4 нафар қилиб белгиланади.