"4-5 октябр кунлари Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа тумани туризм ва маданий алмашинув марказига айланади. Бу ерда "Саҳро садоси" III халқаро фестивали бўлиб ўтади", – дея маълум қилинган нашрда.
Ўзбекистон Туризм қўмитаси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Қорақалпоғистон Туризм бошқармаси ушбу йирик тадбирнинг ташаббускорлари ҳисобланади.
"Фестивалнинг мақсади – минтақанинг тарихий-маданий, зиёрат ва экологик туризмини оммалаштириш, шунингдек, қадимий Хоразм цивилизациясининг ноёб ёдгорликларига, ҳунармандчилик анъаналарига ва гастрономиясига эътиборни жалб қилишдан иборат", – деб ёзилган материалда.
Бундан ташқари, нашрда фестивал дастури ҳақида ўқувчилар эътиборига батафсил маълумотлар тақдим этилган.
"Икки кун давомида университет профессор-ўқитувчилари учун халқаро тренинглар, қадимий Тупроққалъа қўрғони ҳудудида тасвирий санъат танлови, миллий таомлар бўйича мусобақалар ҳамда манзарали Оқчакўл кўли қирғоғида катта концерт ташкил этилади", – деб қайд этилган "Караван-Инфо" ахборот агентлиги мақоласида.











