Ушбу танловда давлат олий таълим ташкилотларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонида 68,0 ва ундан юқори балл тўплаган, кундузги таълим шаклига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар иштирок этиши мумкин.

Ушбу тоифадаги абитуриентлар Билимни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайтида 2025 йил 24-30 сентябр кунлари рўйхатдан ўтиши мумкин.

Рўйхатдан ўтган абитуриентлар ўзлари тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган олий таълим ташкилоти ва таълим йўналиши бўйича давлат гранти учун мақсадли танловда иштирок этади.

Танлов натижалари 2025 йил 4 октябрга қадар my.uzbmb.uz сайтида эълон қилинади.