Ушбу жараёнда Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тилини ривожлантириш департаменти билан ҳамкорликда иш олиб борди, шунингдек, мазкур департаментнинг экспертлар гуруҳида хорижий атамалар муҳокамадан ўтказилди.

Алмаштирилиши лозим бўлган 40 та хорижий атаманинг миллий муқобилларини аниқлашда ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти тилшунослари ушбу атамалар тегишли соҳа вакиллари билан мунтазам мулоқотда бўлди. 

Шунингдек, хорижий атамалар ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамадан ўтказилди, юртдошлар таклифлари ҳисобга олинди.