Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева болалар учун яратилаётган миллий маҳсулотлар орасида замонавий ва сифатли ишлар мавжудлиги қувонарли ҳол эканини таъкидлади.
«Бек ва Лола», «Помидор дўппи», «Доноча» ва «Лулу Нана» лойиҳалари болажонларимиз учун ҳам қизиқарли, ҳам фойдали бўлишига ишонаман. Ушбу мултфилмларни боғча ва мактаб ўқувчиларига намойиш этишни, шунингдек, уларда кўтарилаётган мавзуларни болалар билан муҳокама қилиб боришни тавсия қиламан. Албатта, бу ҳали етарли эмас. Болалар учун контент яратиш ва ушбу соҳани қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишимиз лозим», деди Саида Мирзиёева.











