ТИВ хабарига кўра, учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, хусусан, сиёсий ва савдо-иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш, маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди. 

Шунингдек, 2025 йилга мўлжалланган қўшма тадбирларни амалга ошириш бўйича ўзаро фикр алмашилди.