Шунингдек, 40 та хорижий давлатдаги Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналарида 57 та сайлов участкалари ташкил этилган.

Хориждаги сайлов жараёнларининг дастлабкиси юртимизнинг Япония ва Корея Республикасидаги дипломатик ваколатхоналарида Тошкент вақти билан соат 04:00 да бошланди. 
Овоз бериш жараёнларининг сўнгиси АҚШдаги Ўзбекистон ваколатхоналарида Тошкент вақти билан 28-октябр соат 05:00 да якунланади.

Ўзбекистонда эса сайловда овоз бериш соат 08:00дан 20:00гача ўтказилади.