Сайловчиларга берилган бюллетенлар 4 хил рангда бўлади.
Булар:
- Оч кўк рангли бюллетен – Қонунчилик палатаси депутатлиги учун номзодлар. Бунда партияга эмас, номзодга овоз бералади;
- Оч яшил рангли бюллетен – Қонунчилик палатаси депутатлиги учун бир мандатли номзодлар. Бунда фақат партияга овоз берилади, конкрет номзодларга эмас;
- Оч сариқ рангли бюллетен – халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар кенгаши депутатлиги учун номзодлар;
- Оч кулранг рангли бюллетен – туман, шаҳар кенгаши депутатлиги учун номзодлар.
Сайловчи ўзига маъқул партия ёки номзоднинг рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга ➕, ёки ✔️, ёхуд ✖️ белгисини қўяди.
Овоз бериш чоғида бир неча квадратга белги қўйилган бўлса ёки бирорта квадратга белги қўйилмаган бўлса, бундай бюллетенлар ҳақиқий эмас деб топилади ва овозларни санашда ҳисобга олинмайди.











