Қайд этилишича, Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган Маҳмуд Истамов Бухоро вилоятининг прокурори лавозимида иш бошлади.
Маҳмуд Истамов 1979 йилда туғилган, Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, мутахассислиги – ҳуқуқшунос. Меҳнат фаолиятини 2000 йилда Адлия вазирлигида катта маслаҳатчиси лавозимида бошлаб, бир қатор масъул лавозимларда, 2006-2014 йилларда Ўзбекистон президенти девони инспектори, етакчи инспектори, 2014-2019 йилларда Ўзбекистон президенти девони Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизмати Сиёсий партиялар билан ҳамкорлик қилиш шуъбаси мудири, Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизмати Суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчилик шуъбаси мудири, Ўзбекистон адлия вазирининг ўринбосари, биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият олиб борган.
У 2019 йил 23 июлдан Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари лавозимига сайланган.
Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар адлия катта маслаҳатчиси Дилшод Файзиев Бухоро вилояти прокурори лавозимида ишлаб келаётганди. У қайси ишга ўтказилгани ҳозирча номаълум.












