Қайд этилишича, департаментнинг Оқдарё туман бўлими томонидан ДХХ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда М.Х., Д.Х. исмли шахслар ва бошқалар фуқаро Р.М.ни 20 минг доллар эвазига Америка Қўшма Штатларига виза ҳужжатларини расмийлаштириб ишга юборишни ваъда қилгани аниқланган. Улар олдиндан 15 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.











