Тасвирга олиш ишларини Сирдарё вилояти овчилар ва балиқчилар спорт жамиятига қарашли ов ҳудудида олиб бордик.

Сирдарё бўйида, қалин тўқайзор билан қопланган, қушлар ва ёввойи ҳайвонлар яшаши ва кўпайиши учун шароитга эга ҳудудда 15 октябрдан бошлаб ов мавсумига рухсат берилади.

Биз суҳбатлашган овчилар ва экология ходимлари бу жараёнда қандай қоидаларга амал қилиш, нималарга эътибор бериш кераклигини айтиб ўтишган. Кўрсатувни кўриб, ов жараёни қандай ташкил қилиниши кераклиги билан танишасиз.

Ушбу кўрсатув Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан ҳамкорликда тайёрланди