Бугун, 1 сентябр куни «Янги Ўзбекистон» боғида Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган мушакбозлик тадбири бўлиб ўтади.
Шу муносабат билан, «Янги Ўзбекистон» боғига вақтинчалик янги автобус йўналишлари ташкил этилди.
Хусусан, қуйидаги йўналишларда автобус ҳаракати ташкил этилган:
«Дўстлик метроси-«Янги Ўзбекистон» боғи»;
«Машинасозлар метроси-«Янги Ўзбекистон» боғи».
Шунингдек, «Янгибозор АШБ - Машинасозлар метроси» йўналиши жадваллари сони кўпайтирилган.











