Жиззах вилоятининг бир қатор туманларида прокуратура тизимида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди. Вилоят прокуратураси хабарига кўра, жами 5 та янги тайинлов кузатилган.
Бош прокурор буйруғига асосан 1-даражали юрист Шероз Шавкатович Абраев Бахмал туман прокурори лавозимига тайинланди. Ш.Абраев тайинловга қадар вилоят прокуратурасида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган;
Адлия маслаҳатчиси Улуғбек Маманазарович Шоназаров Ғаллаорол туман прокурори лавозимига тайинланди. У. Шоназаров тайинловга қадар вилоят прокуратурасида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган;
Адлия кичик маслаҳатчиси Самандар Эгамбердиевич Раззоқов Дўстлик туман прокурори лавозимига тайинланди. С.Раззоқов тайинловга қадар Ғаллаорол туман прокурори лавозимида ишлаган;
Адлия кичик маслаҳатчиси Акбар Ҳосилбекович Сакиев Мирзачўл туман прокурори лавозимига тайинланди. А.Сакиев тайинловга қадар Дўстлик туман прокурори лавозимида ишлаган;
Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия маслаҳатчиси Жамшид Жумабаевич Қўшилов вилоят прокуратурасининг экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. Ж.Қўшилов тайинловга қадар Мирзачўл туман прокурори лавозимида ишлаган.










