Унда қайд этилишича, бу тахминий ҳисоб-китоб, ҳақиқий рақам анча юқори бўлиши мумкин. Ташкилот маълумотларига кўра, уруш натижасида тўрт миллиондан ортиқ украиналик бола гуманитар ёрдамга муҳтож.
Россия қўшинларининг доимий ўққа тутиши ҳам болалар ҳаётига катта таъсир кўрсатди, дейилади ҳисоботда. Уруш бошланганидан бери болалар бошпаналарда ўртача 920 соат, яъни бир ойдан ортиқ вақт ўтказишларига тўғри келган.
Save the Children ташкилоти бош директори Ингер Ашинг ўз баёнотида: «Ер остида узоқ вақт бирга яшаш - ҳеч қандай бола бошдан кечирмаслиги керак бўлган даҳшатли тажриба», деди.












