«Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳузурида «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси бор. Баъзида бор ёки йўқлиги ҳам билинмайди. Катта-катта ижтимоий объектларни қуришда, ўтказилаётган тендерларда, қурувчиларни танлаб олишда жуда катта хатоларга йўл қўйилган. Ижтимоий объектлар қурилиши кечикаётганлиги ва сифатсиз қурилаётганлигида лицензиясиз қурувчилар ва мавсумий ишчилардан, бошқа компанияларнинг техникасидан фойдаланилгани сабаб бўлган», - деди Ғофуржон Мирзаев ўз мурожаатида.
Шунингдек, вилоятнинг туман ва шаҳарлари ҳудудидаги маҳаллаларнинг ички йўллари қурилиши талаб даражасида эмас. Умумтаълим мактаблари ва ижтимоий объектларга олиб борадиган йўллар таъмирланмаган. «Обод маҳалла» ва «Обод қишлоқ» дастурига киритилган ҳудудларга эътибор қаратилган, лекин бошқа маҳаллаларда кўчаларга ҳаттоки шағал тўкилмагани қайд этилди.










