“Толибон” делегацияси Кобулдаги президент саройида музокара олиб бормоқда, деб хабар берди Al Arabiya телеканали ўз манбаларига таяниб.

Хабар қилинишича, бир неча соат ичида Афғонистон президенти Ашраф Ғани ҳокимиятни толибларга топширади.

Афғонистон президенти девонининг маълум қилишича, Ашраф Ғани АҚШ ва НАТО махсус вакиллари билан маслаҳатлашувлар ўтказган.

Аввалроқ Афғонистон ички ишлар вазири вазифасини бажарувчи Саттор Мирзаквал Кобул толибларга тинч йўл билан топширилишини маълум қилганди.