Спортчилар ва расмий делегация жой олган самолёт соат 20:00да Тошкент халқаро аэропортига қўниши режалаштирилган.
Байрамона кутиб олиш тадбирида, жумладан, Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева ва бош вазир Абдулла Арипов иштирок этиши кутилмоқда.
Маросимда совриндор спортчиларнинг ота-оналари ҳам сўзга чиқиши режа қилинган. Юлдуз Усмонова, Ёдгор Саъдиев ва Озодбек Назарбеков каби санъаткорлар тадбирга таклиф этилган.
Аввалроқ, медал билан қайтаётган спортчиларга президент совғаси сифатида «Tahoe» ва «Trailblazer» автомобиллари ҳозирланаётгани видеоси тарқалганди.
Tribuna.uz маълумотига кўра, совриндорларга автомобилдан ташқари хонадон калитлари ҳам топширилади.











