«Мамлакат етакчиларининг тана аъзолари донорлиги дастурига ёзилиш қарори уларнинг подшоҳлик барча фуқаролари ва хорижий резидентларини донорлик мақсадида ўз тана аъзоларини бериш учун рўйхатдан ўтишга ундаш истагини кўрсатади. Чунки бу ҳаёти тана аъзолари трансплантациясига боғлиқ бўлган беморларга умид бағишлайди», деб айтилган хабарда.
Подшоҳ Салмон буйрак етишмовчилигига эга беморлар азиятларини енгиллаштириш мақсадида Саудия Арабистони тана аъзолари трансплантацияси марказини ташкил этиш устида шахсан ўзи ишлаган. 1985 йилда ташкил этилган марказ дастлаб Буйраклар миллий жамғармаси деб аталган. Марказ донорлар доирасини кенгайтириш муҳим деб ҳисоблайди.











