Онлайн конференция ишида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг етакчи илмий ходими, тиббиёт фанлари доктори Аҳмад Турсунов, Тошкент тиббиёт академияси ректори Алишер Шодмонов, Сент-Луис университет қошидаги Тиббиёт мактаби Ортопедия департаменти профессори Жолдас Кулжанов, Россиянинг Н.Н. Приоров номидаги Миллий травматология ва ортопедия илмий-тадқиқот маркази 15-травматология ва ортопедия бўлими бошлиғи, тиббиёт фанлари доктори, профессори Глеб Коробушкинлар иштирок этди.
Ушбу етакчи мутахассислар СOVID-19 билан оғриган беморларда политравма касаллиги қандай кечиши ва унинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида гапиришди. Бу касалликни янгича даволаш усуллари билан ўртоқлашдилар. Яратилаётган янги илмий қарашлар муҳокама қилинди.

Конференция «Эл-юрт умиди» жамғармаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент тиббиёт академияси билан ҳамкорликда ташкил этилди.












