30 март куни Тошкент тиббиёт академиясига Корея Эксимбанкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакили Ё Жае Ҳюнг ва KOFIH ташкилоти вакили Ким Ҳеунлар ташриф буюришди.

Фото: Тошкент тиббиёт академияси ахборот хизмати

Мазкур ташкилотлар Тошкент тиббиёт академияси билан бир қатор лойиҳаларда ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ҳамкорликни жадаллаштириш бўйича аниқ ва самарали ҳаракатлар натижаси сифатида олийгоҳ талабалари учун 4 та сунъий нафас бериш аппарати (ИВЛ) совға тариқасида тақдим қилинди.

Фото: Тошкент тиббиёт академияси ахборот хизмати
Фото: Тошкент тиббиёт академияси ахборот хизмати

 Дўстона руҳда ўтган учрашувда Ёо Жае Ҳюнг ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш масалалари бўйича доимо тайёрлигини билдирди.

Тошкент тиббиёт академияси ахборот хизмати

Реклама