Ҳужжат хорижий ҳарбийларнинг Rapid Trident 2020, Sea Breeze 2020, «Юг-2020», Riverine 2020 ва Warrior Watcher 2020 деб номланган ҳарбий машғулотларда иштирок этиши учун Украинага қўйилишини кўзда тутади. Машғулотлардан биринчи иккитаси америкалик ҳарбийлар билан бирга, қолганлари мос равишда Молдова, Руминия ва Британия ҳарбийлари билан биргаликда ўтказилади.

Қонун, шунингдек, хорижий аскарларнинг умумий сони, тури, Украинада қолиши муддати ва жойлашадиган жойлари, қурол сонини тартибга солади.