Зеленскийнинг нутқидан сўнг Украина хавфсизлик хизмати раҳбари ва Мудофаа вазири истеъфога чиқди
|20:20 / 20.05.201924 4261 мин
Украина хавфсизлик хизмати раҳбари Василий Грицак ва Украина мудофаа вазири Степан Полторак мамлакатнинг янги президенти Владимир Зеленский қасамёд қилиб лавозимга киришганидан кейин истеъфога чиқишди.
Фото: AP/ТАССФото: AP/ТАСС
Зеленский инаугурация маросимидаги нутқида Украина хавфсизлик хизмати раҳбари, Украина мудофаа вазири ва Украина бош прокурорига, шунингдек, Украина ҳукумати аъзоларига истеъфога чиқишни таклиф этган, Украина парламенти (Олий рада) тарқатиб юборилишини, депутатларнинг дахлсизлик ҳуқуқи бекор бўлишини маълум қилганди.
Ҳозирча Украина бош прокурори Юрий Лиценко истеъфо бермади.