Ҳужжат билан ресторан, кафе ва бошқа кўнгилочар объектларда ҳуқуқ-тартибот ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш талабларини ўрнатган ҳолда уларнинг тунги пайтда ишлаш тартибини белгиланади. Бу борада норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Лойиҳада ресторан, кафе ва бошқа кўнгилочар объектларда ҳуқуқ-тартибот ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш талаблари, ушбу кўнгилочар объектларни тунги пайтда ишлаш тартиби назарда тутилади.

Бажариш муддати - 2019 йил 5 февраль, ижро учун масъуллар - Бош прокуратура, ИИВ, ДХХ, Давлат солиқ қўмитаси, Миллий гвардия, Адлия вазирлиги.