“Британия разведкаси Сурия ҳукуматини айблаш ва унинг зиммасига жавобгарликни юклаш ҳамда бу ҳолатни террорчилик гуруҳларини қутқариш учун қўллаш мақсадида кимёвий ҳужумга тайёргарлик кўришни бошлади”, деб айтган Блэк. Унинг таъкидлашича, у бу ҳақдаги маълумотни бир неча ҳафта олдин олган.

Блэкнинг айтишича, Суриядаги урушнинг сабаби АҚШнинг ҳарбий аралашуви ҳисобланади. “2006 йилда АҚШ элчиси Роберт Форд (2011 йилдан 2014 йилгача Суриядаги элчи) АҚШга Суриядаги вазиятни қандай издан чиқара олиши тушунтирилган материал тайёрлаган”, деб айтган сенатор.

Блэк 5 сентябрда Дамашқда Сурия президенти Башар Асад билан учрашди. Асад девонининг маълум қилишича, сенатор “АҚШнинг изчил маъмуриятлари томонидан Яқин Шарқда олиб борилаётган сиёсат бу минтақадаги аҳолини бутун АҚШ сиёсатига ишончдан маҳрум қилди” ва ўзгартиришлар киритишни талаб қилади.

25 августда Россия мудофаа вазирлиги Суриядаги жангарилар Британия махсус хизматларининг фаол иштирокида Идлиб вилоятида ҳукумат қўшинлари томонидан гўёки тинч аҳолига қарши кимёвий ҳужум қўлланганини саҳналаштиришга тайёрланаётганини маълум қилганди.