74 кг вазн тоифасида иштирок этувчи Беҳзод Абдураҳмонов чорак финалда эронлик Мустафо Ҳусайнхонига қарши гиламга чиқди ва 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди (2:2, 2:0).

Энди у ярим финалда финал йўлланмаси учун япониялик Юҳи Фужинамига қарши баҳс ўтказади.

Ўзбекистоннинг 97 кг вазн тоифасидаги вакили Магомед Ибрагимов эса чорак финалда ҳиндистонлик Хатри Мавсамни мутлақ устунлик билан мағлубиятга учратди - 8:0 (2:0, 6:0).

Магомед Ибрагимов финал остонасида эронлик Алиризо Кариммашанийга қарши гиламга чиқади.

Бундан аввалроқ 86 кг вазн тоифасида Рашид Қурбонов япониялик Шираи Шотани мағлуб этиб (4:0), чорак финалга йўл олганди. У чорак финалда мўғулистонлик Ордогол Уйтумен билан баҳслашади.