Лойиҳа суперқаҳрамонларга бағишланган бўлиб, Вайнтруб Дорин Грин – қиз-олмахон образини яратади.
«Янги жангчилар» 10 қисмдан иборат бўлади. Уларда томошабинларга ўзларининг ўта кучли қобилиятларини бошқаришни ўрганувчи олти йигит-қиз ҳақида ҳикоя қилинади.
Сериалда шунингдек Дерек Телер, Жереми Тарди, Келам Уорти, Мэттью Мой ва Кейт Комер ҳам суратга тушишади.
Сериал 2018 йилда тақдим этилиши кутилмоқда.











