Бундан ташқари, ушбу иш бўйича Аргентина марказий банкининг собиқ раҳбари Алехандро Ваноли ва собиқ иқтисодиёт ва молия вазири Аксель Кисильоф ҳам айбланмоқда.

Бонадио Киршнерга нисбатан 2016 йилнинг май ойида жиноий иш қўзғатган. Терговни бошлашга эса марказий банк раҳбариятини валюталарни бозор нархидан паст нархда сотиши бўйича икки мухолиф депутатнинг айблови сабаб бўлган. Тергов маълумотларига кўра, ушбу операциялардан зиён бир неча млрд песони ташқил қилиши мумкин. 

Айни вақтда собиқ президентга нисбатан иккита иш қўзғатилган.