Коло лақабли горилла АҚШдаги бундай турдаги жониворларнинг энг кексаси бўлиб, тушида ўлган.

"Коло кўплаб инсонларнинг ёқимтойига айланганди. Уни севишарди", - дея маълум қилишган ҳайвонот боғида.

Маълумот учун, Коло ҳайвонот боғида 1956 йилнинг 22 декабрь куни туғилган. 2016 йилда унинг туғилган куни муносабати билан юзлаб инсонлар ҳайвонот боғига ташриф буюришди. Унинг ёши эркинликда яшамайдиган гориллалар умри ўртача давомийлигидан 20 йилга кўпроқ.