2026 йилнинг январ-июн ойларида «Солиқ» мобил иловасининг “Солиқ ҳамкор” тизими орқали солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 63 714 та мурожаат келиб тушган.
Қайд этилишича, энг кўп мурожаат харид чеки бермаслик бўйича бўлган - 51 974 та.
Тўловни пластик карта орқали қабул қилмаслик бўйича 2 149 та, пластик карта учун харид суммасини ошириш бўйича 135 таси ҳамда бошқа турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича 9 456 та мурожаат тушган.
Мурожаатларнинг 19 040 таси такрорий бўлганлиги ёки шикоят келиб тушган тадбиркорлик субъектида текширув давом этаётганлиги сабабли кўриб чиқилмаган.
Мурожаатлар асосида 41 687 та сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, 99,5% ҳолатда ҳуқуқбузарлик тасдиқланган.
Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича хабар берган фуқароларга 31 174 та ҳолат бўйича (ундирилган жарима суммасидан 20%) 20,2 млрд сўм мукофот тўланган.










