Мазкур санадан бошлаб хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш бўйича хизматни онлайн тарзда расмийлаштириш мумкин бўлади

Шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжатларини расмийлаштириш учун ариза юбориш хизмати ҳам ЯИДХП ва давлат хизматлари марказлари орқали йўлга қўйилади.

Қайд этилишича, ушбу янгиликлар миграция хизматларини рақамлаштириш, аҳолига тезкор ва қулай хизмат кўрсатиш, шунингдек, жараёнларда шаффофликни оширишга қаратилган.