Telegram бир ой ичида мини-иловалар учун ўнта янги функцияга эга бўлади, бу эса дастурчиларга янги турдаги иловалар ва ўйинларни яратиш имконини беради, деб хабар берди мессенжер асосчиси Павел Дуров.

Хусусан, қуйидагилар жорий қилинади:

- мини-иловалар учун тўлиқ экран режими;

- иш столига мини-илова пиктограммаларини қўшиш имконияти;

- мини-иловалар ичида пуллик обуналар учун турли хил вариантлар;

Мини-иловалар гироскоп ва акселерометр ёрдамида телефоннинг геолокацияси ва экраннинг айланиш даражасидан фойдаланади.

Аввалроқ, 31 октябр куни Дуров Telegram учун бир қатор янги функциялар пайдо бўлганини маълум қилганди. Хусусан, энди фойдаланувчилар аллақачон юборилган хабарларга фотосуратлар ва видеоларни қўшиши, шунингдек таҳрирлашда медиа файлни бошқасига алмаштириши мумкин.