Статистика агентлиги маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 248,2 минг нафарга ёки 9,6 фоизга ошган.

Жорий йилнинг январ-май ойларида Ўзбекистонга туристик мақсадларда келган чет эл фуқароларининг сафар мақсадлари қуйидагича (минг нафар):

  • қариндошларни йўқлаш — 2,2 млн;
  • сайёҳлик — 426,5 минг;
  • хизмат юзасидан — 68,4 минг; 
  • тижорат — 51,5 минг;
  • даволаниш — 46,2 минг;
  • ўқиш — 7,4 минг.